Ёрдам: сайт қандай ишлайди
Uytekshir Тошкентда уй ёки квартира олишдан олдин манзилни бепул текширади. Қуйида қисқа видеолар билан қандай фойдаланишни кўрсатдик. Жавоб топмасангиз ёки таклифингиз бўлса, саҳифа охиридаги формага ёзинг.
Сайт қандай ишлайди
1. Манзилни киритинг
Кўча ва уй рақами (масалан, «Қатортол 60»), кадастр рақами ёки харитада уйни белгиланг.
2. Сайт текширади
Манзил базамиздаги расмий очиқ манбалар билан солиштирилади: суд қарорлари, ДШК реэстрлари, мажбурий аукционлар, бош режа ва модератор тасдиқлаган хабарлар.
3. Натижани ўқинг
Тўрт хулосадан бири чиқади ва харид олдидан ўзингиз текширадиган рўйхат берилади.
Савол-жавоб
Манзилни қандай текшираман?
Бош саҳифадаги қидирувга кўча номи ва уй рақамини ёзинг, масалан «Қатортол 60» ёки «Чилонзор 9-квартал 5», ва «Текшириш» тугмасини босинг. Бир неча сонияда натижа ойнаси очилади.
Рўйхатдан ўтиш шарт эмас, текширув бепул.
Манзил топилмаса нима қиламан?
Кўча номини тўлиқроқ ёзиб кўринг (масалан, «Қатортол кўчаси 60») ёки туманни қўшинг.
Ёки қидирув ёнидаги нишон тугмасини босинг ва харитада уйнинг устига босинг. Айнан шу нуқта текширилади.
Кадастр рақами билан текширса бўладими?
Ҳа. Тошкентдаги кадастр рақамлари 10: билан бошланади (масалан, 10:04:02:01:02:5015). Уни қидирувга тўлиқ киритинг.
Кадастр рақами бўйича фақат шу участка бўйича суд қарорлари солиштирилади; ҳудуд (бош режа) учун манзил ёки харитадаги нуқта керак.
Натижадаги тўрт хулоса нимани билдиради?
Ҳар бир натижа шу тўрт хулосадан бири бўлади. Шкалада натижанинг ўрни ҳам кўрсатилади.
Олишни тавсия қилмаймиз
Айнан шу уй ёки у жойлашган ҳудуд бўйича жиддий белги бор.
Олишдан олдин чуқур текширинг
Манзил ёки унинг атрофи бўйича эътибор талаб қиладиган белги бор.
Базамизда белги топилмади
Биздаги манбаларда бу манзил бўйича ҳеч нарса йўқ. Бу кафолат эмас.
Манзил аниқ топилмади
Ҳудуд текширилмади. Манзилни аниқроқ ёзинг ёки уйни харитада белгиланг.
«Базамизда белги топилмади» чиқса, уй тоза дегани эмасми?
Йўқ. Бу фақат бизнинг базамизда бу манзил бўйича белги йўқлигини билдиради. Мулкдор, тақиқ ва гаровни янги кадастр маълумотномаси ва нотариус тасдиқлайди.
Харитадаги рақамлар ва ранглар нимани билдиради?
Рақам шу туман, маҳалла ёки бинодаги муаммоли хонадон белгилари сони. Ранг қанчалик тўқ бўлса, белги шунча кўп.
Туманни боссангиз, 1000 хонадонга нечта белги тўғри келиши чиқади. Яқинлаштирсангиз, маҳалла ва бино даражасига ўтади. Шахслар кўрсатилмайди, 5 тадан кам ҳолат бўлса сон яширилади.
Муаммоли уй ҳақида қандай хабар бераман?
Сарлавҳадаги «Хабар бериш» тугмасини босинг: манзил, муаммо тури, сабаб ва камида битта далил (ҳужжат, расм, видео ёки ҳавола) юборинг.
Модератор далилни текширади; тасдиқланса, шу уйни текширганларга огоҳлантириш чиқади. Далил ва шахсингиз сайтда кўрсатилмайди.
Сайт пуллими?
Йўқ. Сайт синов режимида ишлайди, манзил бўйича текширув бепул.
Киритган манзилим сақланадими?
Йўқ. Текширилган манзил ва харитадаги нуқта сервер журналларига ёзилмайди. Батафсил махфийлик сиёсатида.
Телефонда ишлайдими?
Ҳа. Сайт телефон браузерида тўлиқ ишлайди, илова ўрнатиш шарт эмас. Ҳозирча фақат Тошкент шаҳри.
Таклиф ва шикоятлар
Сайтда нимадир ишламаса, хато кўрсангиз ёки ғоянгиз бўлса, ёзинг. Ҳар бир мурожаатни ўқиймиз. Муайян уй ҳақида «Хабар бериш» саҳифасидан ёзинг.
Бизни кузатинг @uytekshir
Telegram канал ва Instagram’да: уй олишда муаммоли хонадондан қандай сақланиш ҳақида қисқа маслаҳатлар, сайт янгиликлари ва туманлар бўйича статистика.