Асосий қисмга ўтиш

Уй ва квартира текшириш: сотиб олишдан олдин нималарни кўриш керак

Тошкентда уй ёки квартира олишда энг кўп учрайдиган хавфлар: мулк бўйича суд низоси, тўхтаб қолган қурилиш, қарз учун мажбурий савдога қўйилган уй ва бош режа бўйича бузиладиган ҳудуд. Uytekshir буларнинг белгиларини манзил бўйича кўрсатади (биринчи текширув бепул); қолган текширувларни қуйидаги рўйхат бўйича ўзингиз ўтказасиз.

Манзилни текшириш

Uytekshir нимани текширади

Манзилни уч хил киритиш мумкин: кўча ва уй рақами, кадастр рақами (Тошкент рақамлари 10: билан бошланади) ёки харитада уйни босиш. Ҳозирча фақат Тошкент шаҳри.

Натижа қандай ўқилади

Олишни тавсия қилмаймиз

Базамизда айнан шу уй ёки у жойлашган ҳудуд бўйича жиддий белги бор.

Олишдан олдин чуқур текширинг

Манзил ёки унинг атрофи бўйича эътибор талаб қиладиган белги бор. Қуйидаги рўйхатдаги текширувларни албатта ўтказинг.

Базамизда белги топилмади

Биздаги манбаларда бу манзил бўйича ҳеч нарса йўқ. Бу кафолат эмас: уйнинг юридик тозалигини фақат нотариус ва расмий реестр тасдиқлайди.

Манзил аниқ топилмади

Манзил харитада топилмади, шунинг учун ҳудуд текширилмади. Кўча ва уй рақамини аниқроқ ёзинг ёки уйни харитада белгиланг.

Натижада белги уйнинг ўзига ёки у жойлашган ҳудудга тегишли экани айтилади. Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш учун сабаб, иш рақами ва шахслар кўрсатилмайди.

Сотиб олишдан олдин ўзингиз текширинг

  1. Уй эгасидан янги санали кадастр маълумотномасини сўранг: мулкдор ким, тақиқ (арест) ёки гаров бор-йўқлиги.
  2. Битимни фақат нотариус орқали тузинг. Нотариус мулкка тақиқ йўқлигини текширади.
  3. Суд порталларида (public.sud.uz, publication.sud.uz) эгасининг исми бўйича уй-жой низоларини қидиринг.
  4. E-auksion.uz'да шу манзил мажбурий савдога қўйилган-қўйилмаганини текширинг.
  5. Янги уй бўлса, dshk.shaffofqurilish.uz'да қурувчи ва объект ҳолатини (рухсат, тўхтатилган эмасми) кўринг.
  6. Туман ҳокимлигидан ҳудуд реновация, бузиш ёки ер олиб қўйиш режасига киритилмаганини сўранг.
  7. Уйда кимлар рўйхатда туриши (прописка) ва қачон бўшатишини шартномага ёздиринг.
  8. Пулни нотариал шартномадан кейин ва банк орқали тўланг; олдиндан аванс берманг.

Кўп бериладиган саволлар

Уй текшириш пулликми?

Биринчи текширув бепул — Telegram орқали киргач. Кейингилари: 1 та — 10 000 сўм, 5 та — 40 000 сўм; ўша уйни 24 соат ичида қайта текшириш бепул. Харита ва ҳудудлар бўйича сонлар бепул. Батафсил — оммавий офертада.

Квартирани қандай текшираман?

Бош саҳифадаги қидирувга кўча ва уй рақамини (масалан, «Қатортол 60» ёки «Чилонзор 9-квартал 5») ёки кадастр рақамини киритинг. Манзил топилмаса, нишон тугмасини босиб, харитада уйни белгиланг.

«Белги топилмади» уй тоза дегани эмасми?

Йўқ. Бу фақат бизнинг базамизда белги йўқлигини билдиради. Мулкдор, тақиқ ва гаровни янги кадастр маълумотномаси ва нотариус тасдиқлайди.

Маълумот қаердан олинади?

Расмий очиқ манбалардан: суд порталларидаги қарорлар, Қурилиш вазирлигининг ДШК реэстрлари, e-auksion.uz, Тошкент бош режаси, Миллий статистика қўмитаси, ҳамда модератор тасдиқлаган фойдаланувчи хабарлари.

Нега сабаб ва иш рақами кўрсатилмайди?

Суд қарорларида одамларнинг шахсга доир маълумотлари бор. Шунинг учун сайт фақат хулосани ва белги уйга ёки ҳудудга тегишли эканини кўрсатади; батафсил маълумотни рўйхатдаги расмий манбалардан ўзингиз текширасиз.

Киритган манзилим сақланадими?

Йўқ. Текширилган манзил ва харитадаги нуқта сервер журналларига ёзилмайди. Батафсил махфийлик сиёсатида.

Тошкентдан бошқа шаҳарлар борми?

Ҳозирча фақат Тошкент шаҳри.

Муаммоли уйни билсам, қандай хабар бераман?

«Хабар бериш» саҳифасида манзил, сабаб ва далил (ҳужжат, расм, видео ёки ҳавола) юборинг. Модератор текширади; тасдиқланса, шу уйни текширганларга огоҳлантириш чиқади.

Фойдали мақолалар

Муаммоли уйни биласизми?

Хабар бериш