Асосий қисмга ўтиш

Фойдаланиш шартлари

Сайт нима беради ва нима бермайди, хулосаларнинг чегаралари, тақиқланган фойдаланиш ва манбалар лицензиялари.

Охирги янгиланиш: 2026-йил 11-ноябрь. Сайтдан фойдаланиш шу шартларга розиликни билдиради.

Бу матн лотин ёзувидаги асл матндан автоматик ўгирилган. Фарқ бўлса, лотин ёзувидаги матн устун.

1. Хизмат нима

«Uytekshir» сайти (uytekshir.uz; оператор — «SYNCSOFT» МЧЖ, СТИР 313418182) очиқ эълон қилинган расмий манбалардан автоматик йиғилган маълумот асосида уй-жой билан боғлиқ хавфлар ҳақида умумий ахборот беради: Тошкент харитасида ҳудудлар бўйича йиғинди сонлар ва манзил бўйича автоматик хулоса. Асосий манбалар саҳифа пастида ва махфийлик сиёсатининг 3-бўлимида келтирилган.

Пуллик текширув. Харита ва ҳудудлар бўйича сонлар бепул. Манзил текшируви учун Telegram орқали кириш керак: ҳар бир Telegram аккаунтига биринчи текширув бепул, кейингилари пуллик (1 та — 10 000 сўм, 5 та — 40 000 сўм). Хизмат, тўлов ва пулни қайтариш тартиби — оммавий офертада. Пул фақат сўров бўйича ва бутун харид учун қайтарилади, тўлов тизими комиссияси (2 %) ушлаб қолинади: тўловдан кейин 14 кун ичида «Харидларим» саҳифасидаги «Пулни қайтаришни сўраш» ёки э-почта орқали сабабини ёзинг — сўровни ходим кўриб чиқади (қисман қайтариш йўқ; махфийлик сиёсатининг 9-бўлими).

Аккаунт. Аккаунт Telegram аккаунтингизга боғланган ва фақат ўзингиз учун. Уни бошқаларга берманг. Бепул текширувни қайта олиш учун бир нечта аккаунт очиш ёки шартларни бошқача бузиш аниқланса, оператор аккаунтни блоклаши мумкин; ишлатилмаган сотиб олинган текширувлар учун пул офертадаги тартибда қайтарилади.

2. Бу ҳуқуқий маслаҳат эмас

  • Манзил бўйича хулоса («тавсия қилмаймиз», «чуқур текширинг», «белги топилмади») автоматик чиқарилади ва фақат маълумот характерига эга. У уйнинг юридик тозалигини тасдиқламайди ва рад этмайди.
  • Сайт нотариус, кадастр маълумотномаси, суд ёки бошқа расмий текширув ўрнини босмайди. Битимдан олдин хулоса остидаги рўйхат бўйича расмий манбаларда ўзингиз текширинг.

3. Маълумотнинг чегаралари

  • Манбаларда хато, кечикиш ёки бўшлиқ бўлиши мумкин; айрим даврлар ва ҳудудлар тўлиқ қамраб олинмаган.
  • Манзилларни мослаштириш автоматик ва хатосиз эмас: масалан, турли туманлардаги бир хил номли кўчалар ёки бир бинодаги бошқа хонадон бўйича белги чиқиши мумкин.
  • «Белги топилмади» муаммо йўқлигини кафолатламайди; «тавсия қилмаймиз» эса уй эгасининг ҳуқуқбузарлигини англатмайди — бу фақат очиқ манбаларда эътибор талаб қиладиган белги борлигини билдиради.
  • Хулосага модератор далилини текшириб тасдиқлаган фойдаланувчи хабарлари ҳам таъсир қилиши мумкин. Модератор далилни кўриб чиқади, лекин хабарнинг тўғрилигини кафолатламайди.

4. Тақиқланган фойдаланиш

  • сайт маълумотидан шахсларни аниқлаш, таъқиб қилиш, таҳдид қилиш, камситиш ёки уларга босим ўтказиш учун фойдаланиш;
  • хизматни автоматик сўровлар билан оммавий йиғиш (скрепинг), сўровлар чегарасини ёки бошқа ҳимояни четлаб ўтишга уриниш;
  • сайтдаги маълумотни манбасини кўрсатмасдан ёки ўзгартириб, расмий ҳужжат сифатида тақдим этиш;
  • бепул текширувни қайта олиш учун бир нечта аккаунт очиш ёки аккаунтни бошқаларга бериш;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бошқа ҳар қандай мақсад.

5. Фойдаланувчи хабарлари

  • Фақат ўзингиз билган ва далил билан тасдиқланадиган фактларни юборинг. Ёлғон маълумот, туҳмат ва ҳақорат тақиқланади.
  • Бошқа шахсларнинг шахсий маълумотларини (паспорт, телефон, исм-шариф) кераксиз юкламанг. Далилни юборишга ҳақингиз бўлиши керак.
  • Модератор хабарни тасдиқлаши, сабабини кўрсатмай рад этиши ёки кейинчалик олиб ташлаши мумкин. Тасдиқланган хабар фақат манзил текшируви хулосасига таъсир қилади; матни ва далили эълон қилинмайди.
  • Мулк эгаси хабар асоссиз деб ҳисобласа, 8-бўлимдаги тартибда кўриб чиқишни сўраши мумкин; асоссиз деб топилган хабар олиб ташланади.
  • Қонунда назарда тутилган ҳолларда хабар ва уни юборган шахс ҳақидаги маълумот ваколатли органларга берилиши мумкин.

6. Манбалар ва лицензиялар

  • Манба маълумотлари уларнинг эгаларига тегишли; асосий манбалар саҳифа пастида ва махфийлик сиёсатида кўрсатилган.
  • Харита ва чегаралар: © OpenStreetMap ҳисса қўшувчилари (ODbL). Статистика: Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси.
  • Сайт дизайни, ҳисоб-китоблар ва матнлар — Йўлчиев Алижон Абдухошим ўғли. Маълумотдан фойдаланганда «Uytekshir» (uytekshir.uz) ва асл манбани кўрсатинг.

7. Жавобгарлик

Қонун йўл қўйган даражада сайт оператори сайтдаги маълумотга таяниб қабул қилинган қарорлар, шу жумладан олди-сотди битимлари натижаси учун жавобгар эмас. Хизмат «борича» тақдим этилади ва узлуксиз ишлаши кафолатланмайди. Пуллик текширув бўйича жавобгарлик чегараси ва пулни қайтариш — оммавий офертада.

8. Хато ҳақида хабар бериш ва кўриб чиқиш

Нотўғри маълумот кўрсангиз ёки уйингиз бўйича хулоса хато деб ҳисобласангиз, info@mockint.uz га ёзинг. Мулк эгалари эгаликни тасдиқловчи ҳужжат билан кўриб чиқиш сўровини юбориши мумкин: манбаларни қайта текширамиз ва хато топилса, тузатамиз.

9. Амал қилувчи қонунчилик ва ўзгаришлар

Шартларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги қўлланади; низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Шартлар ўзгарса, янги матн шу саҳифада сана билан эълон қилинади. Шунингдек қаранг: Махфийлик сиёсати.

10. Компания реквизитлари

Юридик номи
«SYNCSOFT» МЧЖ
СТИР
313418182
Юридик манзил
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз, Турон МФЙ, Турон кўчаси, 42
Банк
«Ипак Йўли» АИТБ
Ҳисоб рақами
20208000007557349001
Банк коди (МФО)
01048
Эмаил
info@mockint.uz
Телефон
+998 90 810 03 52