Асосий қисмга ўтиш

Махфийлик сиёсати

Сайт қандай маълумот тўплайди, очиқ манбалардаги шахсга доир маълумот билан қандай ишлайди, у қаерда сақланади ва ҳуқуқларингиз.

Охирги янгиланиш: 2026-йил 13-ноябрь.

Бу матн лотин ёзувидаги асл матндан автоматик ўгирилган. Фарқ бўлса, лотин ёзувидаги матн устун.

1. Биз киммиз

«Uytekshir» сайти (uytekshir.uz; бундан кейин — Сайт). Сайт ва шахсга доир маълумотлар базаси оператори — «SYNCSOFT» МЧЖ (СТИР 313418182; манзил: Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз, Турон МФЙ, Турон кўчаси, 42). Мурожаатлар учун: info@mockint.uz, +998 90 810 03 52. Пуллик текширув шартлари — оммавий офертада.

2. Сайтдан фойдаланганингизда қандай маълумот олинади

  • Кириш (Telegram орқали). Манзилни текшириш учун Telegram орқали кириш керак. Telegram’дан рақамли Telegram ID, фойдаланувчи номингиз (усернаме) ва Telegram’даги исмингиз (исм ва фамилия — кўрсатилган бўлса) олинади ва сақланади; улар ҳар киришда янгиланади (2026-йил 13-ноябрдан; ундан олдин кирганларники — кейинги киришда). Телефон рақамингиз ва расмингиз олинмайди. Фойдаланувчи номи ва исм фақат аккаунтни аниқлаш ва мурожаатларингизга (масалан, пулни қайтариш сўровига) жавоб бериш учун ишлатилади: Сайтда бошқаларга кўрсатилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Кириш учун бир марталик код (10 дақиқа) ва браузер белгиси ишлатилади: серверда уларнинг фақат бир томонлама хеши сақланади ва 1 кундан кейин ўчирилади (суиистеъмолни чеклаш учун — бир ИП манзилдан соатига 20 та уриниш — кун билан алмашадиган калит билан ИП хеши ҳам). Аккаунт Сайтдан фойдалангунингизча сақланади; уни ўчиришни 5-бўлимдаги манзил орқали сўрашингиз мумкин (тўловлар ҳисоби қонунда белгиланган муддат сақланади).
  • Cookie. Фақат хизмат ишлаши учун зарур cookie’лар: «ут_сессион» — кирганингизни билдиради (30 кун), «ут_логин» — кириш жараёнида (10 дақиқа). Улар реклама ёки кузатув учун ишлатилмайди. Ташқи аналитика хизматларидан (Google Analytics, Фиребасе ва бошқалар) фойдаланилмайди.
  • Текширувлар ҳисоби. Аккаунтингиз бўйича бепул текширув ишлатилгани ҳамда сотиб олинган, ишлатилган ва қайтарилган текширувлар сони санаси билан сақланади (бу ҳисобда манзил йўқ). Ўша уйни 24 соат ичида бепул қайта текшириш учун браузерингизда (localStorage) имзоланган рухсатнома сақланади — унда манзил йўқ ва у серверда сақланмайди.
  • Текширувлар тарихи («Текширувларим»). Кирган ҳолда сизга берилган ҳар бир натижа аккаунтингизга ёзилади: сайт кўрсатган манзил (ёки харитадаги нуқта, кадастр рақами), сана, хулоса ва ўша пайтдаги текшириш рўйхати — кейин ўша кунги натижани қайта кўришингиз учун. Тарих фақат сизга кўринади, учинчи томонга берилмайди, 12 ой (500 тагача ёзув) сақланади; ўша уй 24 соат ичида қайта текширилса, янги ёзув эмас, ўша ёзув янгиланади. Мисол тугмалари ва кирмаган ҳолдаги текширувлар ёзилмайди. Тарихни ўчиришни 5-бўлимдаги манзил орқали сўрашингиз мумкин.
  • Тўловлар. Тўлов Multicard тўлов тизими саҳифасида амалга оширилади; карта маълумотлари бизга келмайди. Биз буюртма рақами, сумма, текширувлар сони, тўлов ҳолати ва вақти, тўлов тизимидаги транзакция рақами ва фискал чек ҳаволасини, пул қайтарилган бўлса — қайтариш вақти ва қайтариш чеки ҳаволасини сақлаймиз. Тўлов тизими хабарида келадиган телефон рақами, маскаланган карта рақами ва карта токени сақланмайди. Тўланмаган буюртмалар 30 кундан кейин ўчирилади; тўланган ва қайтарилганлари бухгалтерия ва солиқ ҳисоби учун қонунда белгиланган муддат давомида сақланади. Тўлов қабул қилингани, пулни қайтариш сўрови олингани ва пул қайтарилгани ҳақида киришда фойдаланган Telegram ботимиз сизга хабар юборади (сумма, текширувлар сони ва харид рақамининг боши — манзилсиз); хабарлар рўйхати 30 кундан кейин ўчирилади. Telegram тилингиз (ўзбек ёки рус) шу хабарлар учун эслаб қолинади.
  • Ташрифлар статистикаси. Сайтдан қандай фойдаланилаётганини билиш учун очиқ кодли Umami дастури ишлатилади. У фақат бизнинг серверимизда (Ўзбекистонда) ишлайди, маълумот учинчи томонга юборилмайди. Саҳифа очилганда қуйидагилар ёзилади: саҳифа йўли (масалан, «/maxfiylik» — URL параметрлари ва харитадаги нуқта ёзилмайди; фақат реклама ҳаволаларидаги «утм_» белгилари, масалан «утм_source=instagram», қайси каналдан келганингизни билиш учун ёзилади), қайси сайтдан ўтганингиз (сайт ва саҳифа йўли), браузер, операцион тизим ва қурилма тури, экран ўлчами, тил ҳамда ИП манзил бўйича аниқланган тахминий мамлакат ва шаҳар. ИП манзилнинг ўзи сақланмайди: бир кун ичидаги ташрифчиларни санаш учун ҳар куни алмашадиган махфий калит билан бир томонлама хеш ишлатилади. Сиз киритган манзил ва текширув натижаси статистикага ёзилмайди. Браузерингизда «До Нот Track» ёқилган бўлса, статистика ёзилмайди. Статистика 12 ой сақланади.
  • Хабар юбориш (ихтиёрий). «Хабар бериш» шаклида сиз юборган манзил, муаммо тури, тавсиф, далиллар (расм, ҳужжат, видео, ҳавола) ва ихтиёрий алоқа маълумоти фақат бизнинг серверимизда (Ўзбекистонда) сақланади ва фақат модераторга кўринади: сайтда эълон қилинмайди ва учинчи томонга берилмайди. ИП манзилингиз ёзилмайди — суиистеъмолни чеклаш учун (бир кунда 5 тадан кўп эмас) кун билан алмашадиган махфий калит билан бир томонлама хеш ёзилади ва 30 кундан кейин ўчирилади. Модератор тасдиқлаган хабар фақат шу манзил бўйича текширув хулосасига таъсир қилади — сабаби ва далили кўрсатилмайди. Янги хабар ҳақида операторга Telegram орқали фақат хабар рақами билан билдиришнома боради; манзил, тавсиф ва далил юборилмайди. Сақлаш муддати: рад этилган хабар — 30 кун, тасдиқланган — 36 ой, кўриб чиқилмаган — 180 кун; сўнг файллари билан ўчирилади. Хабарингизни ўчиришни 5-бўлимдаги манзил орқали сўрашингиз мумкин.
  • Таклиф ва шикоятлар (ихтиёрий). «Ёрдам» саҳифасидаги шаклда сиз юборган мурожаат тури, матни, ихтиёрий алоқа маълумоти (Telegram, телефон ёки э-почта), сайт тили ва шакл жойлашган саҳифа фақат бизнинг серверимизда (Ўзбекистонда) сақланади ва фақат оператор ходимларига кўринади: сайтда эълон қилинмайди ва учинчи томонга берилмайди. Мақсади — сайтни яхшилаш ва керак бўлса сизга жавоб бериш. ИП манзилингиз ёзилмайди — суиистеъмолни чеклаш учун (бир кунда 5 тадан кўп эмас) кун билан алмашадиган махфий калит билан бир томонлама хеш ёзилади ва 30 кундан кейин ўчирилади. Янги мурожаат ҳақида операторга Telegram орқали фақат мурожаат рақами билан билдиришнома боради; матн ва алоқа маълумоти юборилмайди. Мурожаат 12 ойдан кейин ўчирилади; уни олдинроқ ўчиришни 5-бўлимдаги манзил орқали сўрашингиз мумкин.
  • Манзил текшируви. Сиз киритган манзил ёки харитада белгилаган нуқта жавобни ҳисоблаш учун ишлатилади ва фақат юқоридаги «Текширувлар тарихи»да (кирган бўлсангиз) сақланади. Манзил бизнинг серверимиздаги геокодлаш хизматида қайта ишланади, учинчи томонга юборилмайди.
  • Текширув журнали. Ҳар бир текширувдан кейин қуйидагилар ёзилади: вақт, туман, натижа (белги бор ёки йўқ ва унинг тури) ва ИП манзилингизнинг махфий калит билан бир томонлама хешланган кўриниши. ИП манзилнинг ўзи ёзилмайди. Хеш 30 кундан кейин ўчирилади, журнал 12 ой сақланади. Мақсад — суиистеъмолликни чеклаш (бир ИП манзилдан соатига 60 та текширув) ва хизмат сифатини ўлчаш.
  • Сервер журналлари. Веб-сервер ИП манзил, вақт ва сўралган саҳифани хавфсизлик ва носозликларни аниқлаш учун 30 кун сақлайди.
  • Харита фон тасвирлари. Харита фони (OpenStreetMap маълумотлари), шрифтлар ва белгилар ҳам бизнинг серверимиздан берилади — ташқи харита провайдерига сўров юборилмайди ва ИП манзилингиз унга кўринмайди.

3. Очиқ манбалардаги шахсга доир маълумотлар

Сайт очиқ эълон қилинган расмий манбалардан фойдаланади: суд қарорлари (publication.sud.uz, public.sud.uz), Қурилиш вазирлигининг ДШК реэстрлари, мажбурий аукцион эълонлари (e-auksion.uz), Миллий статистика қўмитаси маълумотлари ва бошқалар. Бу манбаларда шахсларнинг исми ва манзили учраши мумкин. Биз улар билан қуйидагича ишлаймиз:

  • шахсларнинг исми, туғилган санаси ва аниқ манзили сайтда ҳеч қачон кўрсатилмайди;
  • харитада фақат ҳудуд бўйича йиғинди сонлар кўрсатилади; 5 тадан кам ҳолат бўлса, сон яширилади; манзил текшируви фақат умумий хулоса беради, сабабларини кўрсатмайди;
  • жиноят ишлари, оилавий низолар ва вояга етмаганлар ҳақидаги маълумот шахсий майдонлар билан сақланмайди;
  • асл матнлар ва манзиллар фақат кириш чекланган ички базада сақланади;
  • шахсга доир маълумот бор матнлар ташқи сунъий интеллект хизматларига юборилмайди;
  • фойдаланувчи хабарларидаги ҳужжатларда учрайдиган бошқа шахслар маълумоти фақат модераторга кўринади ва сайтда кўрсатилмайди;
  • шахсга доир маълумотлар сақланадиган база Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги серверда жойлашган.

Мақсад — уй-жой харидорларига, банклар ва баҳоловчиларга мулк билан боғлиқ хавфлар ҳақида умумий маълумот бериш.

4. Маълумотни бошқаларга бериш

Биз шахсга доир маълумотни сотмаймиз ва реклама мақсадида бермаймиз. Фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ваколатли давлат органларининг сўровига кўра берилади.

Тўлов учун Multicard тўлов тизимига фақат буюртма рақами, сумма ва фискал чек учун хизмат номи (МХИК) юборилади — сиз ҳақингиздаги маълумот юборилмайди; тўлов саҳифасида киритган маълумотларингизни Multicard ўз қоидалари асосида қайта ишлайди. Киришда Telegram бот орқали хабар алмашилади — бунга Telegram’нинг ўз махфийлик сиёсати қўлланади.

5. Ҳуқуқларингиз

  • Сиз ўзингиз ҳақингиздаги маълумот қайта ишланаётгани ҳақида билиш, уни тузатиш, ўчириш ёки қайта ишлашни тўхтатишни талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз. Мурожаат: info@mockint.uz. Жавоб қонунда белгиланган муддатларда берилади.
  • Мулк эгалари учун. Агар уйингиз бўйича хулоса нотўғри деб ҳисобласангиз, info@mockint.uz га манзил ва эгаликни тасдиқловчи ҳужжат билан кўриб чиқиш сўровини юборинг. Биз манбаларни қайта текширамиз ва хато топилса, тузатамиз.

6. Хавфсизлик

Ички маълумотларга кириш роллар бўйича чекланган ва журналга ёзилади. Сайт билан алоқа шифрланган (ҲТТПС). Захира нусхалар ҳам Ўзбекистон ҳудудида сақланади.

7. Ҳуқуқий асос ва сақлаш жойи

Шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 2-июлдаги «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги ЎРҚ-547-сон Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта ишланади. Қонуннинг 27¹-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотлари Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва шахсга доир маълумотлар базалари давлат реэстрида рўйхатдан ўтказилган базаларда йиғилади, тизимлаштирилади ва сақланади. Сайтнинг барча базалари, захира нусхалари ва статистикаси Ўзбекистондаги серверда жойлашган; шахсга доир маълумот чет элга узатилмайди.

8. Ўзгаришлар

Сиёсат ўзгарса, янги матн шу саҳифада янгиланган сана билан эълон қилинади. Шунингдек қаранг: Фойдаланиш шартлари.

9. Пулни қайтариш

Пуллик текширув учун тўланган пул қуйидаги тартибда қайтарилади (шартнома матни — оммавий офертанинг 5-бўлими):

  • Пул фақат бутун харид учун қайтарилади: битта харид (1 та текширув ёки 5 та текширув пакети) бўйича. Хариднинг бир қисмини (масалан, пакетдаги ишлатилмаган текширувларни алоҳида) қайтариб бўлмайди.
  • Пул автоматик қайтарилмайди — фақат сўров бўйича. «Харидларим» саҳифасида харид ёнидаги «Пулни қайтаришни сўраш» орқали (тўловдан кейин 14 кун ичида) ёки info@mockint.uz га ёзинг: қайтариш сабабини ва жавоб учун алоқа маълумотини (Telegram, телефон ёки э-почта) кўрсатинг.
  • Ҳар бир сўровни ходим 10 иш куни ичида кўриб чиқади ва сиз ёзган алоқа орқали жавоб беради.
  • Қайтариш шартлари: сўров тўловдан кейин 14 кун ичида берилган ва шу хариддаги текширувлар ишлатилмаган бўлиши керак. Пакетдаги текширувлардан биттаси ишлатилган бўлса ҳам, пакет учун пул қайтарилмайди. Ишлатилган текширув учун пул қайтарилмайди — хулоса кўрсатилган пайтда хизмат кўрсатилган ҳисобланади.
  • Пул ечилган-у, текширувлар қўшилмаган бўлса (техник носозлик) ёки икки марта тўланган бўлса, муддатдан қатъи назар info@mockint.uz га аккаунт (Telegram) ва тўлов санасини ёзинг — текширувлар қўшилади ёки ортиқча тўлов қайтарилади (қуйидаги комиссия қоидаси билан).
  • Қайтариш тасдиқланса, пул Multicard тўлов тизими орқали тўлов қилинган карта ёки ҳисобга қайтарилади. Тўлов тизими комиссияси — тўланган сумманинг 2 % — қайтарилмайди: 98 % қайтади (масалан, 10 000 сўмлик харид учун — 9 800 сўм). Шу хариддаги текширувлар аккаунтдан олиб қўйилади ва «Харидларим»да электрон қайтариш чеки пайдо бўлади. Пул картага тушиш вақти банк ва тўлов тизимига боғлиқ.

Сўровда ёзган сабабингиз, алоқа маълумотингиз ва харид рақами мурожаатлар билан бирга сақланади (2-бўлим, «Таклиф ва шикоятлар» — ўша муддатлар) ва фақат оператор ходимларига кўринади; операторга Telegram орқали фақат сўров рақами билан билдиришнома боради. Пулни қайтаришда Multicard’га фақат тўловнинг транзакция рақами юборилади — карта маълумотлари бизга келмайди ва биздан юборилмайди. Қайтариш вақти, ҳолати ва қайтариш чеки ҳаволаси тўлов ёзуви билан бирга сақланади (2-бўлим, «Тўловлар»).

10. Компания реквизитлари

Юридик номи
«SYNCSOFT» МЧЖ
СТИР
313418182
Юридик манзил
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз, Турон МФЙ, Турон кўчаси, 42
Банк
«Ипак Йўли» АИТБ
Ҳисоб рақами
20208000007557349001
Банк коди (МФО)
01048
Эмаил
info@mockint.uz
Телефон
+998 90 810 03 52