Асосий қисмга ўтиш

Тошкент туманлари: қаерда уй олишда хавф белгилари кўпроқ

Янгиланган:

Расмий очиқ манбалардаги белгиларни туманлар бўйича йиғдик ва хонадонлар сонига нисбатан ҳисобладик. Шаҳар бўйича ўртача ҳар 1000 хонадонга тахминан 31,5 та белги тўғри келади.

Рейтинг

Туман1000 хонадонгаСуд ишлариТўхтаган қурилишдаги хонадонларАукционЎзбошимчаХонадонлар
Мирзо Улуғбек53,37774 4471729101 364
Олмазор45,01 7421 130167667 666
Чилонзор43,91 5811 6081261175 701
Яккасарой41,8617870122438 566
Яшнобод36,11 4231 9112292899 496
Шайхонтоҳур27,91 1854421271963 513
Учтепа23,61 37416193569 107
Сергели22,21 1051061433762 760
Бектемир20,626912434721 052
Миробод17,9783066847 914
Юнусобод16,61 0034331671597 355
Янгиҳаёт9,3353201361056 073
12 туман31,512 21211 2521 582159800 567
Манбалар: суд порталлари, Қурилиш вазирлиги ДШК реэстрлари, e-auksion.uz. Хонадонлар сони: Миллий статистика қўмитаси, 2025 йил охирига. Uytekshir ҳисоби, 2026-йил 18-ноябрь ҳолатига.

Жадвалдан нимани кўриш мумкин

Қандай ҳисобланди

Белги деб тўрт нарсани олдик: уй-жой бўйича суд иши (тумани қарор матнидан аниқланган), тўхтатилган ёки музлатилган қурилишдаги хонадон (ДШК реэстри), ўзбошимча қурилган турар-жой (ДШК далолатномалари) ва мажбурий савдога қўйилган уй-жой (e-auksion.uz). Хонадонлар сони Миллий статистика қўмитасидан олинган, 2025 йил охирига.

Кўрсаткич тахминий: суд иши битта уй деб олинади, қурилаётган уйлар уй-жой фондига ҳали кирмаган. Тумани аниқланмаган суд ишлари (бир нечта туманга хизмат қиладиган судлар) ҳисобга олинмаган. Бош режа бўйича реновация зоналари бу рейтингга кирмайди, улар ҳақида алоҳида мақола бор.

Рейтинг туманларни яхши ва ёмонга ажратмайди. Кўрсаткичи паст туманда ҳам муаммоли уй учрайди, шунинг учун аниқ манзилни текширинг.

1-текширув бепул · Telegram орқали кириш

Манзилни текшириш

Кўп бериладиган саволлар

Нега Янги Тошкент тумани йўқ?

Янги туман бўйича маълумотлар ҳали етарли эмас. Улар пайдо бўлганда жадвалга қўшилади.

Маҳалла бўйича ҳам кўрса бўладими?

Ҳа, харитани яқинлаштиринг: туман → маҳалла → бино. 5 тадан кам ҳолат бўлса, сон яширилади.

Бошқа мақолалар